Янгиликлар

Шаҳар ҳокими М. Хашимов ҳокимлик биносида соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

Унда бирлашган шифохона тасарруфидаги барча муассасаларнинг бўлим мудирлари, врачлар иштирок этди. Шаҳар ҳокими болалар ўлими, айрим медицина ходимларининг ўз касбига нолойиқлиги, таъмагирлик ҳолатлари, шошилинч тиббий хизмат кўрсатишнинг аҳволини тилга олди. Бирлашган шифохона раҳбари Ш. Нуруллаева бу ҳақда ахборот берди. Келгусида камчиликларни бартараф этиш,  оилавий поликлиникалар очиш ва бошқа зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

БАЙРАМ ШУКУҲИ

      Бир неча йилдирки мамлакатимизда Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳарда тадбиркорликни ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш, корхоналарнинг рақобатбардошлик иммунететини ошириш масалаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди

 Унда шаҳар ҳокими М. Хашимов, ҳокимликнинг инвестицияларни жалб этиш,  тадбиркорликни ривожлантириш бўйича масъул ходимлари, иқтисодчилар иштирок этишди. Йиғилишда вилоят ҳокимининг  маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси Н. Ибрагимов қатнашди. 

БИРИНЧИ МАКТАБДА БИРИНЧИ МАРТА

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўқитувчилик касбини энг олий даражага кўтариш йўлидаги саъй-ҳаракатларига жавобан ёшларда шу касбга нисбатан ҳурмат ўйғотиш, касб танлашда кўмаклашиш, педагогликка мойиллиги бўлган ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида Каттақўрғон шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида “Мен келажакда ўқитувчи бўламан” шиори остида “Ўринбосарлар куни” ўтказилди.

ШАҲРИМИЗНИНГ АДОЛАТЛИ ҚАЙНОНАЛАРИ

Буюк давлат арбоби, бобомиз Амир Темур давлатни бошқаришда “Куч адолатда” деган шиорни  дастурил амал қилиб олганлар. Шу орқали салоҳиятли, қудратли ва кучли давлат барпо қилганлар. Ҳақиқатдан ҳам, ҳар қандай давлатда адолат тамойиллари ва унга амал қилиш қанчалик кучли бўлса у шунчалик қудратли бўлади, фуқаролари бахтиёрликда ва фаровонликда ҳаёт кечиради. Адолат ҳаётимизнинг мезонига айлансагина унинг жамият, давлат ҳаётидаги ўрни янада ошади.

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM