Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!
07.12.2021 - 10:25Самарқанд вилоят суди ва жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди судьялари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 15 ноябрь куни шаҳардаги “Зарифобод” МФЙда “Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда вилоят ва шаҳар суди судьялари, суд ходимлари, ИИБ ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.