Янгиликлар

ЭНГ ФАОЛ ИЖОДИЙ ТАРҒИБОТЧИ АНИҚЛАНДИ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси, шаҳар ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил қилинган “Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” Республика танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

ҚАБУЛДА 30 ДАН ОРТИҚ ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЭШИТИЛДИ

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди. Президентнинг Каттақўрғон шаҳридаги халқ қабулхонасида ўтказилган қабулда 30 дан ортиқ фуқаролар иштирок этдилар.

“ҚАЛБ КЎЗИ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ

Яқинда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси қошидаги Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида “Қалб кўзи” лойиҳаси билан иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган эди.

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдаги 55 сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Кун тартибида 9 та масала кўриб чиқилди.

АДАНИЯТ ВА САНЪАТ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ

Маданият ва санъатсиз жамият ҳаётини тасаввур этиб бўлмайди. Бугун мамлакатимизда соҳага катта эътибор қаратилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан 15 апрель – “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” этиб белгиланганлиги соҳанинг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада оширишдаги муҳим қадам бўлди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM