Янгиликлар

Каттақўрғон шаҳар ҳокими М. Хашимов “Оқолтин” маҳалласида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказмоқда

50 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид мурожаат қабул қилинди.
Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. 

“ТЕАТР БУ- ИБРАТХОНАДИР”

Театрни маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ана шундай атаган бўлса, бугун юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар. Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, доим ҳам ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.

САҲНАДАГИ БАХТ

Гулнора Ризаева- ўзига хос истеъдод соҳибаси. У Каттақўрғон шаҳар драма театрида самарали ижод қилмокда. Ҳозиргача тўқсонга яқин спектаклларда турли ролларни маромида талқин этган. Гулнора билан суҳбатимиз -театр, давр, томошабин, изланиш хусусида бўлди.

Театрда янги мавсум бошланди Каттақўрғон шаҳар драма театрининг 99 мавсуми очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Театр жамоаси бу йилги мавсумни "Имом Ал Бухорий"  спектакли намойиши билан очди. Қувонарлиси шундаки,  маданият масканига ёшлар билан бирга кекса отахон ва онахонлар ташриф буюрдилар.

Айни дамда хитойлик ишбилармонлар Каттақўрғонга келиб иншоот ва биноларни кўздан кечиряпти

Аввал хабар қилганимиздек шаҳар ҳокими   М.Хашимов  Тошкент шаҳрида хитойлик ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориб, натижада шаҳарга қиймати 150,0 млн. АҚШ долларига тенг инвестиция киритилиши режалаштирилган эди. Айни дамда хитойлик ишбилармонлар Каттақўрғонга келиб иншоот ва биноларни кўздан кечиряпти. Мазкур лойиҳа амалга ошса 400 нафар янги иш ўрини яратилади.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM