Янгиликлар

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИДА КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАР ҲАМ ФАОЛ ҚАТНАШМОҚДАЛАР

Маълумки ҳукумат фармойишига кўра давлатимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами тантаналари олдидан 17-18 август кунлари юртимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган эди. Шу муносабат билан бугун шаҳримизда ҳам маҳаллалар, хонадонлар, идора ва ташкилотларда кенг миқёсдаги хайрия ҳашари ташкил этилди.

ПРОКУРОР САЙЁР ҚАБУЛИ

Бугун 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори Ш.Джумаев шаҳримиздаги Алишер  Навоий МФЙ да аҳоли билан сайёр қабул ўтказди. Унда маҳалла фуқароларининг турли масалалар бўйича қилган мурожаатлари атрофлича ўрганилди.

МАХСУС ЎҚУВ-СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Бугун шаҳримиздаги “Ёшлар кутубхонаси”да Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги “Сайлов қонунчилиги ва замонавий ахборот технологиялари бўйича тизимли ўқитиш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 926-сонли Қарори ижроси юзасидан “Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” мавзусида махсус ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.

 

“БИЗНИНГ ТЕАТР”

Жорий йилнинг 12-августида Каттақўрғон шаҳар драма театрида Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги “2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги 9-сонли қарори ижроси юзасидан “Бизнинг театр” мавзусидаги илмий-амалий анжуман юқори савияда бўлиб ўтди.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM