Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги йўллади
26.09.2019 - 09:37Ҳурматли устозлар!
Сиз азизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айёмда сизларнинг шаънингизга энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимизни йўллаймиз!
Биз учун энг улуғ касб эгаси - ўқитувчи, энг муқаддас маскан бу мактабдир. Ҳар қандай инсон борки, ўзига таълим берган устозига, тарбия олган қутлуғ масканига бир умр ҳурмат назари билан қарайди.