Янгиликлар

ПРОКУРОР АРИЗАЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Джумаев томонидан “Дўстлик” МФЙда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Тадбирда қатнашган маҳаллий аҳоли ўзларининг ечилмаган масалалари ва муаммолари юзасидан сўзга чиқдилар. Барча мурожаатларни ижобий хал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ДОИРАСИДА

Бугун Каттақўрғон шаҳар Драма театрида Каттақўрғон гарнизони қумондонлиги ташаббуси билан пайшанба "Ҳуқуқбузарлик профилактикаси куни" доирасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда қуролли кучлар ишчи хизматчилари билан бир қатор тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

УЛУҒБЕК БАРНОЕВ КЎЧАСИДА АСФАЛЬТЛАШ ИШЛАРИ

Каттақўрғон шаҳар 1-сектор худудидаги узоқ йиллардан буён қаровсиз холга келиб қолган Улуғбек Барноев кўчасида жадаллик билан олиб борилаётган асфальтлаш ишларидан фотолавҳалар

МУСТАҚИЛЛИККА МУНОСИБ СОВҒА

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар боис йилдан-йилга шаҳару-қишлоқларимиз чирой очиб, бўй чўзмоқда. Буни биз айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, қурилаётган бино ва иншоотлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM