Янгиликлар

САЙЛОВЧИЛАРГА АРЗОН УН ВА ЁҒ СОТГАН ДЕПУТАТЛИККА НОМЗОД МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

Депутатликка номзод ўз раҳбарлигидаги ташкилот ишлаб чиқарган ун ва ёғ маҳсулотини сайловчиларга арзонлаштирилган нархда сотгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод А. Аҳмедов ўз раҳбарлигидаги ташкилот ишлаб чиқарган ун ва ёғ маҳсулотини сайловчиларга арзонлаштирилган нархда сотгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ТАШАББУСИ "ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ "

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан   "Ватанпарварлик ойлиги "  муносабати билан  Каттақўрғон шаҳридаги 02855 -харбий қисмда  "Янги  Ўзбекистон-янги сайловлар" шиори остида  ёшлар  сайли ўтказилди.  ХДП томонидан  Олий мажлис Қонунчилик палатасига номзод Ф.Рахимова, вилоят кенгашига номзод М.Бозорова ва шаҳар кенгашига номзодлар иштирокида  партиянинг сайловолди дастури  харбий ва аскарларга  таништирилди. Ёзувчи ва шоирлар, санъаткорларнинг чиқишлари  харбийларни кайфиятини янада оширди.

ЎЗБЕКИСТОН "АДОЛАТ" СДПДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛИГИГА КЎРСАТИЛГАН НОМЗОДЛАР

Самарқанд вилояти 

56-Регистон сайлов округи 

Хабибуллаев Дилшод Исмоилович,1979 йилда туғилган.
Самарқанд вилояти давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

57-Суғдиёна сайлов округи 

Компольшик Елена Александровна, 1966 йилда туғилган.
Самарқанд шаҳридаги 43-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори.

58-Оқдарё сайлов округи

Умаров Рустам Ниятқобилович, 1974 йилда туғилган.
Оқдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи.

“МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНДИ (ЎРҚ–595-СОН, 16.12.2019)

Қонун билан, мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, мактабгача таълим ва тарбия олишга доир давлат кафолатлари аниқ белгилаб берилди.

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM