Янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҚАРИЙБ БАРЧА ВИЛОЯТЛАРИДА ЗИЛЗИЛА ҚАЙД ЭТИЛДИ

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг қарийб барча вилоятларида сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотларига кўра, 20 декабрь куни Тошкент вақти билан 16:39 да Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида ер ости силкинишлари содир бўлди.

Эпицентр координаталари — 36,64 даража шимолий кенглик, 70,41 даража шарқий узунлик.

Зилзила ўчоғида магнитуда 6,5 ни ташкил этди, чуқурлик — 190 км. Ер силкинишлари Ўзбекистоннинг қарийб барча вилоятларида сезилди.

Ўзбекистон шаҳарларида зилзила кучи ва эпицентрдан узоқлик:

ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА

 Каттақўрғон шаҳрида 2019 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 977 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 925 тага етди. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 311 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

 

КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАР ҒОЛИБ

Самарқандда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган “Йил аёли” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз курашларда ўзининг ишбилармонлиги ва меҳнатсеварлиги билан ном қозонган   каттақўрғонлик тадбиркор Зулфия Полвонова юқори натижага эришиб “Йил  тадбиркори” йўналиши бўйича ғолиб деб топилди. 
Шунингдек, “Йилнинг энг яхши журналисти” номинацияси ҳамшаҳримиз, айни дамда   Самарқандда яшаб, вилоят телекомпаниясида ижод қилаётган журналист Умида Мамадалиевага насиб этди. 
Ғолибларга табриклар йўллаймиз.

МУЗАФФАР ХАШИМОВ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Шаҳар ҳокими, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Каттақўрғон шаҳар кенгашидан Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Музаффар Хашимов сайловчилар билан учрашди.
Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан номзодга мурожаат қилишди.