Янгиликлар

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ДАВР ТАЛАБИ

Бугун мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётгнан  шарт-шароитлар, айниқса тадбир- кор, ишбилармон хотин-қизларнинг ўз салоҳиятларини намоён этишлари учун  берилаётган имкониятлар  уларни  жамиятимизнинг  барча соҳаларида олиб борилаётган туб ислоҳотларда янада фаол бўлишга ундаши шубҳасиз.

ДОИМ ҚАЛБИМИЗДАСИЗ

2019 йил 7 январь куни Каттақўрғон шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник У.Довуров ҳамда Мудофаа ишлари бўлими ходимлари билан биргаликда хизмат вақтида ҳалок бўлган марҳум майор Б.И.Эргашев, марҳум лейтенант Ж.З.Расулов, марҳум оддий аскар А.Э.Элмуродовларнинг хонадонларига ташриф буюриб, ота-онаси холидан хабар олинди ва уларга байрам совғалари топширилди.

“ВАТАН – МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР”

Республикаси Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-5413-сонли қарорига асосан  2018 йил 15-декабрдан 2019 йил 15-январга қадар Ватанпарварлик ойлиги ўтказилмоқда. Ойлик доирасидаги тадбирлар  дастури бўйича 5 январда шаҳримиздаги 2- умумтаълим мактабида  шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, ёшлар иттифоқи кенгаши раиси иштирокида уюшмаган ёшлар билан тадбир ўтказилди.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM