Янгиликлар

УЙМА-УЙ ЮРИБ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

Ўзбекистон  Президенти топшириғига биноан муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этиш учун барча даражадаги раҳбарлар  ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда.
Куни кеча шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов, Халқ қабулхонаси мудири Хамротош Шодиевалар ташкилот ва корхоналар раҳбарлари  ҳамрохлигида “Оқолтин” маҳалласига борди.  Улар маҳалла оқсоқоли билан биргаликда “Устоз” кўчасида яшайдиган аҳоли билан учрашдилар. Унда кишилар ўз муаммолари, таклиф ва шикоятлари билан шаҳар раҳбарларига мурожаат этдилар.

БАЙРАМ НИШОНЛАНДИ                                                                                                                                                                                                                                              

18 ноябрь куни  давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 28 йил тўлди. Шу муносабат билан Каттақўрғон шаҳрида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

ПРЕЗИДЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАРНИ БЕЛГИЛАБ БЕРДИ

Президент дори воситалари бозорида коррупцияга барҳам бериш, миллий маҳсулотлар ассортиментини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича топшириқлар берди.

2023 ЙИЛГАЧА ЭНГ КАМИДА 20 ТА ДАВЛАТ КОМПАНИЯСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИ

Ўзбекистон 2023 йилгача энг камида 20 та давлат компаниясини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон 2023 йилгача камида 20 та йирик давлат компаниясини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 15 ноябрь куни «Капитал бозорининг Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришдаги ўрни» мавзусидаги халқаро конференцияда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров маълум қилди.

СТАТИСТИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ИЖРОСИ УЧУН 52 МЛН ДОЛЛАР АЖРАТИЛИШИ МУМКИН

Ўзбекистонда 2020-2025 йилларда статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси ишлаб чиқилиб, унинг илк варианти 14 ноябрь куни жамоатчиликка тақдим этилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, стратегияни амалга ошириш 52,2 млн долларга тушиши мумкин.

Стратегия Давлат статистика қўмитаси ва Жаҳон банки экспертлари томонидан ишлаб чиқилган. Ҳужжат мамлакатни сифатли ва тез янгиланувчи статистикалар билан таъминлашни кўзда тутади.

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM