Янгиликлар

КАТТАҚЎРҒОНЛИК КИТОБХОНЛАР УЧУН МУНОСИБ СОВҒА

Бугун  каттақўрғонлик  китобхонлар  учун қувончли кун бўлди. Чунки шаҳримизда замон талабларига жавоб берадиган, барча қулайликларга эга бўлган “Ёшлар кутубхонаси” очилди.  Кутубхонанинг барча таъмирлаш, жиҳозлаш  ишлари  шаҳар ҳокимлигининг ҳомийлиги асосида амалга оширилди. Масканни очилиш тадбирида шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов иштирок этди ва ушбу кутубхона шаҳримиз ёшларининг маънавий камолоти, етук салоҳияти йўлида хизмат қилишини таъкидлади.

30 ИЮНЬ- ЁШЛАР КУНИ

Ёшлар бизнинг келажагимиз, бахтли ва фаровон кунларимизнинг давомчиси, қолаверса миллат, юрт таянчи. Ана шу ёшларимизнинг юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўша оладиган баркамол инсон бўлиб вояга етишлари йўлида бугун  мамлакатимизда  барча шарт-шароитлар яратилган. Ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти ҳам уларнинг  таълим-тарбия олишлари, соғлом бўлишлари, юксак маънавиятли,  ҳар томонлама  салоҳиятли бўлишларига қаратилган.    

27-ИЮНЬ - МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Бугун мамлакатимизда ҳуқуқий демократик фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларда, янгиланиш жараёнларида Оммавий ахборот воситаларининг ҳам муносиб ўрни бор.

“ХАРИД ЧЕКИНИ ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИНГ!” УЯЛМАНГ!!!!

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят давлат солиқ бошқармаси, ХТБ, Ёшлар иттифоқи  ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида харидорлар ўртасида солиқ қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маданиятни янада ошириш мақсадида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида “Харид чекини талаб қилиб олинг!” тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Шу жумладан ушбу акция Каттақўрғон шаҳрида ҳам ташкил қилинди.

СИЁСИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ

Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан 17 июнь куни  Ўзбекистон  “Адолат” СДП вилоят кенгаши ва шаҳар кенгаши депутатлари ҳамда “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази шаҳар бўлими ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди  иштирокида “Аҳолининг сиёсий саводхонлигини оширишда сиёсий партияларнинг роли” мавзусида аҳоли ўртасида семинар ўтказилди.