Янгиликлар

ХИТОЙЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳримиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, фуқароларни иш билан таъминланиши, шу орқали аҳоли турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилувчи бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

“ГЎЗАЛКЕНТ” ОБОДКЕНТ БЎЛМОҚДА

Мамлакатимизда юртбошимиз ташаббуслари билан “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Давлат дастурлари бўйича ободонлаштириш, қурилиш - таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳримизда ҳам бу борада катта ҳажмдаги ишлар бажарилди, десак тўғри бўлади.

“Обод маҳалла” дастури ижроси: “Гўзалкент” маҳалласида ўзгаришлар қандай?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 йилда “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан “Гўзалкент” маҳалласида бир қатор қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинида бугунга қадар 24 та хонадонларда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Уй-жойларнинг 2095 м2 том қисми, 14 та уйнинг фасад қисми таъмирланди. Таъмирталаб уйларга 27 дона эшик ўрнатилди, 24 дона деразалар алмаштирилди, ўзбошимчалик билан қурилган 52 та ноқонуний қурилишлар буздирилди. “Гўзалкент” МФЙда 1 та кўп қаватли уйнинг том қисми (750 м2) мукаммал таъмирланди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокими М. Хашимов “Оқолтин” маҳалласида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказмоқда

50 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид мурожаат қабул қилинди.
Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. 

“ТЕАТР БУ- ИБРАТХОНАДИР”

Театрни маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ана шундай атаган бўлса, бугун юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар. Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, доим ҳам ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM