КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ИИБ БОШЛИҒИ ИНГИЧКАГА БОРДИ

Ингичка шаҳарчаси аҳолиси янгиланишлар, ислоҳотлар билан ҳамқадам, ҳамфикр қадам ташламоқда. Олиб борилган тизимли чора-тадбирлар натижасида аҳоли турмуш даражасида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Тадбиркорлар сафи кенгайяпти. Лекин ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар ҳам йўқ эмас.

3-сектор раҳбари – шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Отабек Муҳаммадиев иштирокида ўтказилган сайёр қабулда аҳолидан тушган йигирмага яқин  мурожаатлар кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг кўп қисми шу жойнинг ўзида мутасаддилар билан бирга ҳал этилди.

 

Қабул доирасида Президентимизнинг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, маҳалла ёшлари, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган дастур муҳокама қилинди.

Долзарб масалалар, муаммоларга ечим топиш мақсадида бу каби сайёр учрашувларни тез-тез ўтказиб олишга келишиб олинди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM