КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ЯНА МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИ МУЛОҚОТГА ЧОРЛАДИ

Каттақўрғон шаҳар Ёшлар кутубхонаси биносида Музаффар Хашимовнинг “Ҳоким маҳалла ёшларини мулоқотга чорлайди” номли туркум учрашувларидан  навбатдагиси бўлиб ўтди.

Унда муҳтарам Президентимизнинг 27 декабрь куни Тошкентда, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 2020 йилда шаҳримизда ёшлар масаласида амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз борди. 

Шаҳар ҳокими  ёшларга қарата мурожаат қилар экан, Давлатимиз раҳбарининг “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” деган сўзлари ёшларнинг жамиятимизда тутган ролининг янада ортишини белгилаб берувчи асос бўлишини айтди.

—Эндиликда ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, ташаббусларингизни қўллаб-қувватлаш ҳар бир ташкилот ва идора раҳбарларининг устувор вазифаси ҳисобланади. Ёшларнинг бандлиги, уй-жой таъминоти, таълим олишга ва касб ўрганишга бўлган талаби доимий диққатимизда бўлади, — деди М.Хашимов.

Ёшлар  ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида янги марказ, Амир Темур кўчасида “Рақамли информацион технологиялар маркази” очилган эди. Эндиликда ёшларнинг юқори сифатли интернетга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган бепул Wi-Fi зоналари ташкил этиш таклифлари олға сурилди.

Учрашувда “Ғариб мачит”, “Ермачит” , “Қўшҳовуз” каби маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар вакиллари қатнашдилар. Мулоқот чоғида ёшлар вакилларининг таклиф-мулоҳазаларига ҳам кенг ўрин берилди.

Тадбирда Халқ қабулхонаси мудираси Х.Шодиева иштирок этди.

Ёшлар иттифоқи, “Маҳалла” жамғармаси ва бошқа ташкилот ва корхоналарнинг раҳбарлари ҳокимнинг тегишли муаммоларни ечиш бўйича топшириқларни олишди.

Учрашувлар бошқа маҳаллаларда давом этади.

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM