МУНОСАБАТ 

Каттақўрғон шаҳар 17 мактаб биносида фуқароларнинг мактаб синфхоналарининг ҳарорати пастлиги, етарли даражада иситилмаётганлиги юзасидан тезкор йиғилиш бўлди. Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси мудираси Х. Шодиева, ҳоким ўринбосари Д. Раҳимов, 1 сектор раҳбари, шаҳар ДСИ бошлиғи в. б  Ф. Ғаниев ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарлари муаммо ечими юзасидан фикр алмашдилар. Газ идораси бош муҳандиси М. Алматовнинг сўзларига кўра газ узатиш тизимида вақти-вақти билан узилиш бўлиши мумкин, лекин имкон қадар мактабларни доимо газ билан таъминлаш назоратга олинди.

 
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM