ВАТАННИ ҲАҚИҚИЙ ФАРЗАНДЛАР ҲИМОЯ ҚИЛАДИ

Каттақўрғон шаҳар драма театри биносида Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тантаналари бўлиб ўтди. 


Тадбирда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов сўзга чиқиб,  Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида миллий армиямиз замонавий ҳарбий техника, қурол-яроғ ва малакали офицер кадрлар билан таъминлангани, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини ҳимоя қилишга қодир миллий армиямиз билан ҳар бир фуқаромиз ғурурланишини  таъкидлади.


Тантанада 02855 ҳарбий қисм офицер ва аскарлари, уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар. Сўзга чиққан қисм командири ўринбосари, подполковник Д. Жамолов  ҳарбий соҳага қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар, кенг кўламдаги имтиёзлар ҳақида тўхталиб, она Ватанга хизмат қилиш,  юртимизнинг мудофаа қудратини юксалтириш учун хизмат қилиш шарафлигини таъкидлади. 


Тадбирда шаҳар ҳокими томонидан  намунали фаолияти ва алоҳида хизматлари учун бир гуруҳ ҳарбийларга фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар топширилди.
Ватан ҳимояси йўлида шаҳид бўлган каттақўрғонлик офицерларнинг ота-оналарига ҳурмат кўрсатилди.
Тантана Самарқанд вилоят маданият бошқармаси раҳбарлигидаги театрлаштирилган саҳна кўринишлари, Ватанни мадҳ этувчи ва дилларга байрамона кайфият улашувчи куй-қўшиқлардан тузилган концерт дастури билан ниҳоясига етди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM