СОЛИҚ СИЁСАТИДА ЖИДДИЙ ЎЗГАРИШЛАР

Куни кеча Каттақўрғон шаҳар хокимлиги мажлислар залида шаҳар хокимлиги ҳамда Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида Солиқ Кодексининг янги таҳрири ва 2020 йилдан солиқ хужжатларига киритилган ўзгаришларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. 
Тадбирда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Маматов ҳамда шаҳардаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари, тегишли ташкилотларнинг вакиллари иштирок эди. 
Солиқ Кодексининг янги таҳрири ва 2020 йилги ўзгаришлар юзасидан 14 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган саволларга Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосари Ф.Ғаниев ва ДСИ масъул ходимлари томонидан жавоблар берилди. 
Семинар якунида солиқ идоралари томонидан солиқ қонунчилигига доир масалалар юзасидан булаётган ўзгаришлар доимий равишда бевосита солиқ тўловчилар билан ўқув семинарлар ташкил қилган холда тушунтиришлар олиб борилиши белгилаб олинди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM