КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ТАДБИРКОРЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНМОҚДА

        Каттақўрғон шаҳрида 2019 йилнинг 1 декабр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 977 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 925 тага этди. Жорий йилнинг январь-ноябр ойларида 311 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

       Шу жумладан, жорий йилнинг январь-ноябр ойларида ташкил этилган 311 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми яъни, 148 таси ёки (фаолият кўрсатаётганларга нисбатан) 16 % и савдо соҳасига, 71 таси ёки 7,7 % и саноат соҳасига, 27 таси ёки 2,9 % и қурилиш соҳасига ҳамда, 17 таси ёки 1,8 % и қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 19 таси ёки 2,0 % и Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 10 таси ёки 1,1 % и Ташиш ва сақлаш соҳасига, 6 таси ёки 0,6 % и Ахборот ва алоқа соҳасига, 2 таси ёки 0,2 % и соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 11 таси ёки 1,1 % и бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.               

       Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 декбр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 17 тани ташкил этиб, шундан 16 таси фаолият кўрсатмоқда.

      Шаҳарда жорий йил 1 декабр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналарнинг умумий сони 47 тани ташкил этиб, шундан 47 таси ҳам фаолият кўрсатмоқда.

                     

Каттақўрғон  шаҳар статистика бўлими

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM