ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА САЙЁР ҚАБУЛДА

Мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил ва одилона сиёсат, барча соҳалардаги ислоҳотлар халқнинг турмуш даражасини яхшилаш, улар учун фаровон ва осойишта ҳаёт тарзини яратишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Бугун шу мақсадда халқни қийнаётган муаммолар, ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий ривожланишига тўсиқ бўлаётган масалаларни ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Куни кеча шаҳримиздаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳамда шаҳар педагогика коллежида вилоят прокурори Ф. Зуфаров шаҳар фуқаролари билан учрашиб уларнинг мурожаатларини ўрганди.

Мурожаатлар давомида “Чинобод”, “Дамариқ,” “Ермачит”, Ўрикзор”, “Кўҳнадам”, “Навбаҳор” маҳаллаларидан келган фуқароларнинг газ ва электр энергияси, ичимлик суви, кредит, кўчага асфальт ётқизиш, уй-жой олиш, кам таъминланганлик учун моддий ёрдам олиш масалаларида қилган мурожаатлари атрофилича ўрганилди. 

Жумладан, фуқаролар У Очилов, М.Бахриев, Т.Вахобов, М.Рўзиева, С.Тошевларнинг кредит олиш,  ичимлик суви билан таъминлаш бўйича мурожаатлари ижрога қаратилиб, тез муддатларда ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

 

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM