КАТТАҚЎРҒОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ УЗАТИШ ҚАЧОН ЯХШИЛАНАДИ?

Шаҳар ҳокимлигида кўтарилган ушбу саволга электр тармоқлари корхонаси бошлиғи жавоб беришда қийналди. 
Корхона бошлиғи Баҳодир Рустамовнинг сўзларига кўра мазкур муаммо нафақат Каттақўрғонда, балки республиканинг бошқа жойларида ҳам бор. 
У шаҳарда “свет ўчиши”ни истеъмолчиларни “электр энергиясидан ҳаддан зиёд фойдаланиши ва тизимни зўриқиши оқибати” деб атади. Ростдан ҳам энергиянинг кўп ишлатилишини инкор этиш қийин, негаки айримларнинг ноқонуний  равишда турли мотор ва двигателлар воситасида газнинг тортиши бошқаларнинг электр печларни  ишга туширишига сабаб бўляпти.
Натижа аниқ.  Ҳаддан зиёд босимни кўтара олмаган станциялар ёниб, портлаб кетяпти.  Газ моторларини ишлатиш алоҳида мавзу, қўни-қўшниларнинг шикояти ҳам жарималарнинг миқдори ҳам бировларни қарғагани ҳам газ тортувчи  “муттаҳам”ни  тўхтата олмайди. Чунки унга газ керак, бошқаларга иши йўқ.
 -Авария оқибатида энергия узилишларини кўпайгани тўғрисидаги важингиз ўзни оқлай олмайди. Соҳага раҳбар бўлгандан кейин муаммони бартараф этиш йўлини топишингиз керак, - дейди, - шаҳар ҳокими М.Хашимов. - Аҳолини совуқ кунларда коммунал муамммолар билан юзма-юз қолдирдик. Бу бизнинг айбимиз. Бунинг учун ҳамшаҳарларимиздан узр сўрайман, аммо газ идораси ва электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари бу масалани зудлик билан ечишлари керак. Бунда ҳар қандай ҳодисада тизимни бир маромда ишлашини ташкил этишингиз учун кўзда тутилган тезкор гуруҳларингиз бор.
Йиғилишда коммунал соҳасида совуққонликка қўл қўйгани учун масъул мансабдорларга хайфсан берилди, жумладан электр тармоқлар корхонаси раҳбари Б.Рустамовга ва шаҳар газ идораси бошлиғи Ш.Хайдаровларга интизомий чора кўриш масаласи кўтарилди.
 Воқеалар ривожини кузатамиз.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM