ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ: КАТТАҚЎРҒОНДА “РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР МАРКАЗИ” ОЧИЛДИ

Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш борасида 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мазкур ташаббуснинг “Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш” йўналишининг ижроси доирасида Каттақўрғон шаҳрида “Рақамли технологиялар маркази”ни очди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Каттақўрғон шаҳрида 30 мингга яқин ёшлар истиқомат қилишади. Ҳафтада элликка яқин маҳалла ёшлари қамраб олинса, яқин икки йилда беш минг нафар ёшларни ахборот технологиялари ва рақамли технологиялар бўйича кўникмаларини шакллантиришга эришилади.
Дастлабки бир йил давомида мазкур марказ 1 800 нафардан ортиқ каттақўрғонликларни робототехника, дастурий таъминот ва рақамли технологиялар бўйича билим кўникмаларини оширишни режалаштирган.


Каттақўрғонлик олимларнинг ўз даврида фан тараққиётига қўшган ҳиссаларини бугунги ҳамшаҳарларимиз яхши эслайдилар. Каттақўрғонлик Ғулом Ахмедовнинг пахта териш машинасининг илк авлодини яратишдаги иштироги тарихда бу гўшадан ҳам таниқли инженерлар, муҳандислар чиққанлигидан дарак беради.
Буюк мутаффакир Алишер Навоийнинг "Огоҳ бўлсанг – олам сеники", деган сўзларида катта маъно бор эди.
Тарихдан инсон доимо билимга интилиб, илм олиш йўлида машаққатлар чекиб барча воситаларни қўллаган.
Инсоният тафаккури ила қалам, ёзув машинкаси, телеграф, телефон, радио, телевидение, спутник, компьютер ихтиро қилинди. Бугунга келиб интернетсиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин.


Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлим бошлиғи Файзулла Орифжонов, вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобуловлар сўзга чиқиб информацион технологиялар, илм ва фан, ҳамда киберспортнинг аҳамияти ва ривожи ҳақида гапирдилар.
Очилиш маросимида шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов иштирок этди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM