“UCELL”ДАН ХУШХАБАР

Самарқандда “Coscom” МЧЖ (Ucell савдо белгиси) мобил алоқанинг 4G хизматини татбиқ этгани ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда компания  вилоятда  биринчи бўлиб Каттақўрғонда мобил алоқанинг тўртинчи авлоди – 4Gни синаш жараёнини бошлади.
Анъанавий тарзда Ўзбекистонда сўнгги технологияларни биринчилардан бўлиб татбиқ этувчи Ucell Компанияси ҳамшаҳарларимизга бу қулайликни яратгани айни муддао бўлди.
Эндиликда мобил тармоқнинг тўртинчи авлоди кундан кунга янада кўпроқ ҳудудни қамраб боради ҳамда тез орада суҳбатлашиш учун сифатли алоқа, ахборот алмашиш, интернет хизмати ва видеороликлар юклаш учун  бир неча сониялар кифоя қилади.
“UCELL-SAMARQAND” минтақавий бўлим раҳбари Камол Муҳамадиевнинг айтишича, шу йилнинг сентябрь ойида UCELL компаниясининг Каттақўрғон марказий офисига шаҳарда алоқа сифати ва интернетнинг ўта паст тезлиги юзасидан шикоят тушган. Шунда К. Муҳаммадиевнинг  шахсан ўзи абонентлар билан учрашиш ва шикоятни ўрганиш учун Каттақўрғонга келади.
Хат муаллифи - Хаитов Азизбек Камилович асли каттақўрғонлик. У 2012-йилдан буён  “Ucell” уяли алоқасидан фойдаланади. Азизбек ногиронлиги туфайли бутун дунёни ижтимоий тармоқлар орқали кузатади. 


Бўлим раҳбари билан суҳбатни бошлар экан, айнан Азизбекнинг  шарофати билан уяли алоқа хизмати яхшиланиши учун таъмирлаш ишлари бошланиб кетганини маълум қилди. Шунингдек, мамнуният билан вилоятда биринчилардан бўлиб айнан Каттақўрғонда мобил алоқанинг 4G хизмати уланганини таъкидлади.
Азизбек Камиловичга мурожаат учун миннатдорчилик билдирилиб, компаниянинг эсдалик совғалари топширилди.
Дарҳақиқат, «UCELL» ўз абонентларини қадрлайди.
Компания ходимлари абонентларга сифатли хизмат кўрсатиш ва уяли алоқа тизимидаги муммоларни ўрганиш учун мамлакатимизнинг турли вилоятларидамижозлар билан учрашмоқдалар.
Эслатиш жоизки, «UCELL» компанияси Каттақўрғонда 2000 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган бўлса, абонентлар учун Марказий офис, 12 та дилерлик шаҳобчаси, 3 тадан монобренд ва мобилкиоск шаҳобчалари ҳамда 1та мобилдилер  шаҳобчалари  орқали минглаб каттақўрғонликларга хизмат кўрсатмоқда. 
Жамшид НОСИРОВ

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM