Олий таълим тизимида жиддий ўзгаришлар бўлади

Image_tadbir: 

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепцияга биноан, 2030 йилга бориб қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:

  •  олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат ОТМлар фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш (бунда қамров битирувчилар сонига нисбатан олинади, яъни 700 минг ўқувчи мактаб, лицей ёки коллежни битирса, демак ўша йили 350 минг талаба қабул қилинади);
  •  ЎзМУ ва СамДУни мамлакатимиз ОТМларнинг флагманига айлантириш ҳамда уларни халқаро рейтингда ТОП-500 га киритиш;
  •  10 та ОТМни халқаро рейтингда ТОП-1000 га киритиш;
  •  ОТМларда ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш (ажойиб янгилик, фақат талабалар бунга тайёрмикин?!);
  •  ОТМларнинг академик мустақиллигини таъминлаш;
  •  Ўзбекистон олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи «хаб»га айлантириш;
  •  олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш;
  •  ОТМларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш;
  •  Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди (бу ҳақида аввалроқ ёзгандим  ва Кенгаш таркибини ҳам илова қилгандим). Кенгаш томонидан тайёрланган таклиф ва тавсиялар вазирлик ва идоралар ҳамда ОТМлар томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;
  •  Ўзбекистон олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM