СПОРТЧИ ЎҚИТУВЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 16 январдаги БМ-06/64 сонли хатига асосан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар кенгаши ҳамда шаҳар Ҳалқ таълим бўлимининг қўшма қарорларига асосан 1 октябрь – “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан шаҳримиздаги таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида спорт мусобақалари ўтказилди.

Спортнинг волейбол, мини футбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича бўлиб ўтган мусобақада шаҳар ҳалқ таълими бўлими ходимлари ҳамда 2,3,4,6,9,11,12,14,16,17-умумтаълим мактабларининг ходимлари фаол иштирок этишди. Футбол бўйича пешқадамлик қилган 2 умумтаълим мактаби 1-ўринни қўлга киритган бўлса, волейбол бўйича ғолиблик 12-умумтаълим мактаби жамоасига насиб этди. Шунингдек, шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида 9-мактаб, йигитлар ўртасида 3-мактаб, стол тенниси бўйича хотин-қизлар орасида 12- мактаб ва йигитлар орасида 2-мактаб жамоалари фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар.

Мусобақа сўнгида фаол иштирок этган ходимлар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

У.ҚИЛИЧОВ,

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

 уюшмаси шаҳар кенгаши раиси.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM