Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳарда тадбиркорликни ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш, корхоналарнинг рақобатбардошлик иммунететини ошириш масалаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди

 Унда шаҳар ҳокими М. Хашимов, ҳокимликнинг инвестицияларни жалб этиш,  тадбиркорликни ривожлантириш бўйича масъул ходимлари, иқтисодчилар иштирок этишди. Йиғилишда вилоят ҳокимининг  маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси Н. Ибрагимов қатнашди. 

Тадбир доирасида шаҳарда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM