МАКТАБ-ТАРБИЯ ЎЧОҒИ

Image_tadbir: 

“Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз?  Тарбия , тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан ”

 Тарбия ўчоғи эса бу мактаб, оила ва маҳалла эканлигини доно боболаримиз таъкидлаб ўтганлар. Бас шундай экан мустақил Ўзбекистон келажаги бўлмиш ёш авлодга  таълим –тарбия бериш биз ўқитувчи мураббийларнинг виждоний бурчимиз бўлмоғи лозим.

Ҳар бир жамиятнинг келажаги ажралмас қисми ва ҳаётий зарурати бўлган таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш такомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор педагогик ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига  кўтарилди.

“Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг қабул қилиниши билан узлуксиз таълим тизими орқали замонавий кадрлар тайёрлашнинг асоси яратилди. Дарҳақиқат мен таълим пойдевори бўлмиш бошланғич таълимда фаолият кўрсатаётганимдан беҳад хурсандман ва менда шу касбга ҳавас уйғотган кўп йиллик устоз, меҳрибон онажоним Фароғат Назаровадан ва биринчи устозим Сония Камоловадан миннатдорман .

Ушбу ўқув йили мен учун омади бўлди. Мен 2018-2019 ўқув йилида ўтказилган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси –2019” республика танловида бошланғич таълим фани бўйича қатнашиб вилоят босқичида 1- ўринни ҳамда республика босқичида 4-ўринни қўлга киритдим.  Ушбу муваффақиятларим замирида устоз тренерлар, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамда мактабимиз маъмурияти ва жамоасининг кўмакларини алоҳида таъкидлаш ўринли.

Азизларим, биз ҳар томонлама ривожланиб келаётган, ниҳоятда кучли, такрорланмас қобилият ва иқтидор эгалари бўлган юрт фарзандларига таълим бериш, тарбиялаш ва камол топтиришдек ҳам шарафли касб эгаси эканлигимиз буни чин дилдан ҳис қилиш маъсулиятни янада оширади. Аниқ мақсадли инсон энг оғир йўлни ҳам босиб ўта олди. Мақсади йўқ инсон эса, ҳатто силлиқ  йўлда  ҳам  жойидан силжимайди. Бизнинг эса мақсадимиз ҳам йўлимиз ҳам аниқ. Мана шу йўлдан олға юриб юртимиз равнақи, жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишимиз лозим.

Шахноза НАЗАРОВА,

9-умумтаълим мактаби

бошланғич синф ўқитувчиси

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM