ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

Баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқларини эътироф этиш, уларнинг кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган эди.
2019 йил 24 сентябрь куни Каттақўрғон шаҳар мусиқа мактаби биносида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича танловнинг шаҳар босқичи ўтказилди.
Танловда иқтидорли қизлар адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим йўналишлари бўйича ўз истеъдодларини намойиш қилдилар. Танлов ғолиби Каттақўрғон шаънини вилоятда ҳимоя қилади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM