ЎҚУВ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Image_tadbir: 

Куни кеча шаҳримиздаги Драма театрда “Мустақиллик деклорацияси демократик ҳуқуқий давлат асоси” мавзусида  ўқув семинари ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ташкил қилинган ушбу ўқув семинарига ЎзМТДП Самарқанд вилояти Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони раҳбари А.П.Солиев, шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Маматов, партия вакиллари ва ёшлар иштирок этдилар.

Семинар давомида сўзга чиққан шаҳар адлия бўлими бошлиғи Алишер Маматов иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланган “Мустақиллик деклорацияси”нинг қабул қилиниши, унинг мамлакат ҳаётида тутган ўрни хусусида батафсил тушунчалар берди.

-Бу ҳужжатнинг тарихий аҳамияти шундан иборатки, у ўзбек давлатчилиги тарихидаги биринчи, тинч йўл билан ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат эди. Ўзбекистон шу ҳужжат орқали ўзининг ташқи муносабатларда, давлат ҳокимияти масалаларини ўзи ҳал этишини, унинг чегаралари ва ҳудуди даҳлсиз эканлигини, ўз тараққиёт йўлини, ўз номини, давлат рамзларини ўзи таъсиси этиши ва демократик ҳуқуқий давлат ташкил топганлигини бутун дунёга маълум қилди, дейди - сўзида шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Маматов.  

Ўқув семинари қатнашчилари тинглаган маърузалари юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM