ТЎЛОВЛАР “МУНИС” ТИЗИМИ ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

“Ўзбекистон почтаси” АЖнинг “Тўловларни қабул қилиш автоматлаштирилиган тизими” (ТҚҚАТ-2)ни янада мукаммалаштириш ва кенгайтириш бўйича “Fido biznes”  ва Жамият ўртасида тузилган шартномага мувофиқ “ТҚҚТ-2-Мунис” дастурий модули ишлаб чиқилди.

Ушбу дастурий модул 2019 йил 7-9 август кунлари АТ “Алоқабанк”нинг “API”си орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Мунис” тизимига интеграллаштирилди ва ўзаро электрон маълумотлар алмашинуви тест синовидан ўтказилди.

Мижозларнинг тўловларини “Мунис” тизими орқали қабул қилиш хизматини кўрсатиш имконини берувчи жамиятнинг “ТҚҚТ-2-Мунис” дастурий модулига кўра “Ўзбекистон почтаси” АЖ Самарқанд филиали Каттақўрғон шаҳар почта алоқа боғламаси ва алоқа бўлимлари томонидан аҳолига қуйидаги  турлар бўйича  хизмат кўрсатилади.

-Электрон пул ўтказмалари дастури

-Электрэнергия тўловлари

-Газ тўловлари

-Совуқ сув тўловлари

-Иссиқ сув тўловлри

-Тоза ҳудуд экология тўловлари

-Пайнет тўловлари

-Интернет тўловлари

-Телевидения тўловлари

-Бюджет тўловлари Мунис

-ГАИ жарималари тўлови

-Солиқ тўловларининг барчаси

-ОВИР тўловлари

-Паспорт ҳужжатларини расмийлаштириш тўлови

-Контракт тўловлари

-Мактабгача таълим тўловлари

-Зоодмал тўловлри

-Коммунал ширкатлар тўлови

-Нотариус тўловлари

-Ғазначилик учун тўловлари

-Давлат персонализация маркази ДПМ хизматлари тўлови

-МИБ онлайн аукцион хизматлари тўлови

 “Ўзбекистон почтаси” АЖ Самарқанд филиали

Каттақўрғон шаҳар почта алоқа боғламаси

Тел: (66) 455-33-98, 455-29-21, 455-27-07

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM