СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикси Президентининг “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4063-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига биноан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, ушбу тадбирлар доирасида шаҳар тиббиёт бирлашмасида ҳафтанинг ҳар шанба куни “Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси” шиори остида спорт-соғломлаштириш  машғулотлари ташкил этилган.

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги спорт мушғулотларда ҳам тиббиёт бирлашмасининг КТМП умумий амалиёт шифокорлари, патронаж ҳамширалар, соҳа мутахассислари, бўлим мудирлари фаол иштирок этдилар. Эрта тонгда улар 5 км га фаол юриш ва гимнастика машғулотларини амалга оширдилар.

Албатта соғлом ҳаёт учун амалга ошириладиган ҳар қандай тадбирлар инсон саломатлигини сақлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ўз мухбиримиз

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM