“ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ТАДБИРИ ДОИРАСИДА

Куни кеча шаҳримиздаги ҳарбий қисмда муносиб хизмат қилиб, ватан олдидаги бурчларини садоқат билан бажараётган ҳарбий хизматчиларни тақдирлаш муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.Дастлаб ҳарбий хизматчи сержант Б.Шокировни нафақага чиққанлиги муносабати билан ўтказилган кузатув тадбирида у кишининг йиллар давомида қилган хизматлари муносиб эътироф этилиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

Шунингдек, “Энг илғор артиллериячи” танловида ғолиб бўлган ҳарбий хизматчиларга Мудофаа вазирининг эсдалик совғалари топширилди. 

Шу куни ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” тадбирига ташриф буюрган 14 ва 17 умумтаълим мактаби ўқувчилари қисмдаги шарт-шароитлар билан танишдилар.

Жумладан, ҳарбий қисмдаги ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти хонаси, артиллерия тарихига оид музей, ватанга қасамёд бурчаги, электрон ва бадиий кутубхона ҳамда компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш хоналари ўқувчи ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўқувчи-ёшлар танишиш доирасида ўзларида катта таассурот қолдирган ҳарбий техникалар, алоқа воситалари, қуроллар, ўқув синфлари ҳақидаги фикрларини ҳарбий хизматчилар билан ўртоқлашдилар. Албатта ҳарбийлар ҳаёти билан, ҳарбий қисмдаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ўқувчи-ёшларда ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш, соҳага бўлган қизиқишларини янада ортишида муҳим аҳамият касб этади.

Аҳаджон ЖАББОРОВ

шартнома бўйича ҳарбий хизматчи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM