Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов “Халқ қабулхонаси”да фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди

Мазкур сайёр қабулда 40 дан зиёд фуқаролар ўзларининг мурожаат ва таклифлари билан иштирок этдилар.Мен, Жаҳонгирова  Дилбар, ҳунармандман. Тикувчилик билан шуғулланаман. 10 дан ортиқ шогирдларим бор, тўн, кўрпа ва ёстиқ  жилдлари ишлаб чиқарамиз. Иш фаолиятимиз учун жой масаласида қийинчилик бор эди. Шаҳар ҳокимига мавжуд муаммони айтганимдан сўнг муаммо шу жойнинг ўзидаёқ ҳал бўлди. Бизга Амир Темур кўчасидан жой ажратишди. Мурожаатим ижобий якун топганидан хурсандман.

Фуқаро Матлуба Хамраеванинг "Зарафшон"  маҳалласидаги ичимлик суви таъминотидаги муаммо юзасидан қилган мурожаати амалга оширилиши бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, "Чинобод" маҳалласида яшовчи Машхура Тошпўлатовага фарзандини тиббий жарроҳлик амалиёти учун 5 миллион сўм ажратиладиган бўлди.
Ҳоким қабул жараёнида кўтарилган қарийб 10 дан ортиқ масалаларни жойида ҳал этди, улардан ташқари, қолган мурожаат ва таклифлар бўйича эса шу куннинг ўзидаёқ аниқ ва амалий ишлар ташкил этилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM