Ҳоким нимадан қўрқади?

Шаҳар ҳокими М. Хашимов ҳокимлик биносида тезкор йиғилиш ўтказди.

Ҳоким шаҳардаги Ноқис номли маҳалла ҳудудида қурилаётган кўп қаватли бино, Ингичка шаҳарчасида қурилаётган уй-жой, қурилиш ва таъмирланиш ишлари олиб борилаётган мактабгача таълим муассасалари ва 3 умумтаълим мактабидаги қурилиш ва реконструкция ишларини бажаришда сусткашликка йўл қўйилаётганлигини таъкидлади.

-9,10-, 13- ва 14- мактабгача таълим муассасаларидаги таъмирлаш ишларини тезроқ тугатиш керак, акс ҳолда кузнинг ёғин-сочин кунлари бошланиб кўп ишларимиз орқага қолиб кетишидан қўрқаман, деди шаҳар ҳокими.

Шунингдек, Ингичка шаҳарчасидаги қурилиш иншоотлари муҳокамасида, уй-жой масаласи бўйича биринчи бўлиб ногирон, имконияти чегараланган инсонларга эътибор қаратиш кераклиги айтилди.

Йиғилиш якуни билан ҳокимнинг топшириғига кўра масъул ходимлар қурилиш объектларига бириктирилди.

Жамшид Носиров

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM