ХИТОЙЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳримиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, фуқароларни иш билан таъминланиши, шу орқали аҳоли турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилувчи бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, яқинда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ва Хитойнинг "Nanyang PuKang Yunlong Pharmaceutical co., ltd" компанияси билан ҳамкорликда “маккажўхоридан доривор ёғ” ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қиймати 70,0 миллион (30.0 млн АҚШ доллари 2019 йилнинг ноябр-декабр ойларида, 40.0 млн. АҚШ доллар 2020 йилда ўзлаштирилади) АҚШ доллари бўлган лойиҳани амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Қувонарлиси, юқорида кўзда тутилган инвестициянинг киритилиши ва лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 400 та янги иш ўрни яратилади. Музокаралар якунида Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ва хитойлик ҳамкорлар ўртасида танишув меморандуми имзоланди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM