“ГЎЗАЛКЕНТ” ОБОДКЕНТ БЎЛМОҚДА

Мамлакатимизда юртбошимиз ташаббуслари билан “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Давлат дастурлари бўйича ободонлаштириш, қурилиш - таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳримизда ҳам бу борада катта ҳажмдаги ишлар бажарилди, десак тўғри бўлади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ““Обод маҳалла” дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида”га ПҚ-3812 соли қарори ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда дастурга тушган ҳудудларнинг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, комплекс ривожлантириш борасида белгиланган ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шаҳримиздаги  4-сектор ҳудудида жойлашган “Гўзалкент” маҳалласи ҳам дастурга киритилган бўлиб, шаҳар ДСИ бошлиғи 4-сектор раҳбари бошчилигида доимий ишловчи штаб ташкил қилинган.

Маҳалланинг аҳоли сони 4127 нафарни ташкил қилиб, 1098 та хонадон, 1 та умумтаълим мактаби, 3 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд. Ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан маҳалладаги аҳоли хонадонлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, йўл қурилиши, электр таъминоти, табиий газ таъминоти, тоза ичимлик суви ва инфратузилма объектлари қурилишидаги мавжуд муаммолар аниқланган.

Ушбу ҳудудда бажариладиган ишлар “Меморқурилишлойиҳа” МЧЖ лойиҳалаштириш институти томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, лойиҳа смета ҳужжатлари асосида белгиланган ишлар олиб борилмоқда.

Уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича режалаштирилган 25 та хонадоннинг 24 тасида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, бугунги кунгача уй-жойларнинг 2095 м2, кўп қаватли уйларнинг 750 м2 том қисми, 14 та уйнинг, 23 та кўп қаватли уйларнинг 21805 м2 фасад қисми таъмирланган.

Маҳалладаги 2,5 км. ичимлик суви тармоғи, 5 дона трансформатор, 1 км. ҳаво тармоғи, 1,0 км. газ тармоғлари таъмирланиб, 6,0 км. ички йўлларда асфаьтлаш ишлари якўнига етказилди.

Ижтимоий соҳа объектларини қуриш (таъмирлаш) бўйича маҳалла ҳудудидаги 14-мактабни таъмирлаш ишлари “Мадад қўрғон қурилиш” МЧЖ томонидан якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди. 1965 йилда қурилган, 920 ўринга мўлжалланган ушбу мактаб ажратилган 1 млрд.745млн. маблағ эвазига мукаммал таъмирдан чиқарилди. Ўқув бинолари, синф хоналари эшик деразалари замонавий эшик дераза ромларига алмаштирилди, иссиқлик тизими янгиланди, электр жихозлари тўлиқ янгисига алмаштирилди, том қисмлари янгиланди. Фаоллар зали ва спорт зали қайта таъмирланиб, спорт залда ювиниш хоналари ташкил этилди, иссиқ сув, совуқ сув билан тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, ҳудуддаги 9,13,14-мактабгача таълим ташкилотларида ҳам 90% таъмирлаш ишлари бажарилиб яқин кунларда ишлар тўлиқ якунига етказилиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

 

“Гўзалкент” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ҳам “СамКатКамрон” МЧЖ томонидан тамирлаш ишлари олиб борилмоқда. Тез кунларда маҳалла аҳли барча қулайликлар яратилган, замонавий кўринишдаги маҳалла биносига эга бўладилар. 

Бозор инфратузилма объектларини қуриш (таъмирлаш) бўйича маҳалла ҳудудида жами 5 та объект қуриш ва таъмирлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунда ташаббускор тадбиркорлар томонидан 2 та объектда қурилиш ишлари якунига етказилди ва қолган 3 тасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 

“Обод маҳалла” дастурига асосан соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши ҳам назарда тутилган бўлиб, бугунга қадар маҳалладаги жами 4127 нафар фуқаро шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.

           Албатта, дастур доирасида белиланган ишлар давом этмоқда. Бугун маҳаллага борган киши ҳақиқатдан ҳам бу ерда катта ҳажмдаги ободончилик, таъмирлаш-қурилиш ишлари амалга оширилганини кўриш мумкин. Таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етгач маҳалла аҳолисининг ҳам бу борада қилган мурожаатлари ижобий ечим топади. Чунки маҳаллада ўтказилган сайёр қабулларда фуқаролардан маҳалладаги йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, ичимлик суви билан таъминланиши юзасидан ҳам бир қатор мурожаатлар йўлланган эди.

- Бугун маҳалламизда жуда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Маҳалламизнинг биноси, мактабимиз ва мактабгача таълим муассасалардаги шароит қувонарли даражада яхшиланди. Коммунал хизматлардаги муаммолар ҳам ечимини топмоқда. Айниқса анча вақтлардан буён таъмирталаб бўлган йўлларимиз таъмирланиб, асфальт ётқизилгани ёшу-қарини бирдек қувонтирди. Энди бу йўллардан қийналмай ўқишга, ишга бориш мумкин. Биз маҳалла аҳли бизнинг фаровонликда, ободликда яшашимиз учун қилинаётган бу ўзгаришлардан жудаям мамнунмиз, илоҳим юртимиз тинч бўлиб, мана шундай чирой очиб бораверсин, - дейдилар, биз билан суҳбатда маҳалланинг бир гуруҳ отахон ва онахонлари.

Ҳилола ЭРГАШЕВА.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM