СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида «Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбур»лиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272- ва 287-моддаларига асосан эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер ўчасткалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилари ҳисобланади.

Жисмоний шахслар учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи улар томонидан солиқ даври учун ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар тўланиши белгиланган. Сиз тўлаган мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уй-жой коммунал хўжалик объектларини таъмирлаш ва аҳоли пўнктларини ободонлаштириш, шу билан бирга аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга сарфланади.

ШУНДАЙ ЭКАН, БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШ ОРҚАЛИ СИЗ ЎЗ ФУҚАРОЛИК МАЖБУРИЯТИНГИЗНИ БАЖАРГАН ҲАМДА ЯШАБ ТУРГАН ҲУДУДИНГИЗНИНГ ОБОДЛИГИГА ҲИССАНГИЗНИ ҚЎШГАН БЎЛАСИЗ!

Эслатиб ўтамиз, ҳисобланган солиқларни исталган банк бўлимлари орқали ёки CLICK, MBANK, U-PAY каби замонавий тўлов воситалари ёрдамида ҳам тўлашингиз мумкин.

Туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекцияси

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM