ЭЪТИРОФГА МУНОСИБ ФАОЛИЯТ

Куни кеча шаҳримиздаги “METAL SOLUTION TECHNOLOGIK” қўшма корхонаси жамоаси Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан вилоят ҳокимининг ҳамда шаҳар ҳокимининг ташаккурномаларини олишга муяссар бўлди.

2016 йилда ташкил топган корхонанинг асосий фаолият тури сантехника фитинглари ва коллектор қувурлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

 

Корхонада бугунги кунда 130 дан ортиқ ишчилар фаолият юритмоқда. Меҳнатига яраша ҳақ олиб ишлаётган корхона ишчилари ҳар куни оиласи, фарзандларининг ёнида эканликларидан мамнунликларини, шунингдек, корхонада ишчиларнинг ишлашлари учун барча шароитлар яратилганлиги, техника хавфсизлиги, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиниши, соғлом муҳит яратилганлиги уларни ишлашга бўлган иштиёқларини янада оширишини алоҳида таъкидлайдилар.

Корхонанинг бугунги кундаги иқтисодий кўрсаткичларига баҳо бериш баробарида ҳақиқатдан ҳам ушбу корхонанинг шаҳримиз иқтисодий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни юқори эканлигидан келиб чиқиб, унинг фаолиятини эътирофга лойиқ дейиш ўринли бўлади.

 

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM