ЧАРМ ТЎПЧИЛАРИМИЗ ВИЛОЯТ ҒОЛИБИ БЎЛИШДИ

Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 18 август куни 18-30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаларнинг вилоят финал босқичи ўтказилди. Унда 4 та ҳудудий босқичида ғолиб бўлган жамоалар, Самарқанд шаҳар, Каттақўрғон шаҳар, Тойлоқ тумани ва Пайариқ туман футбол жамоалари ўзаро беллашдилар. Ярим финал ўйинларида Каттақўрғон шаҳар футбол жамоаси Тойлоқ туман жамоаси билан ўйнаб ғолибликни қўлга киритдилар.

Финал босқичида Каттақўрғон шаҳар “Ўрикзор” МФЙ футбол жамоаси ҳамда Самарқанд шаҳар “Хужа соат” МФЙ футбол жамоаси билан учрашиб, 2:1 хисоби билан Самарқанд вилоят финал мусобақасининг ғолиби бўлди ва 21-22 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Биз жамоага Республика босқичида ҳам шаҳримиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб муносиб ўринни қўлга киритишларида омад тилаймиз.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM