ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Бугун шаҳар ҳокими М.Хашимов Хитой Халқ Республикасининг «ZHENGZHOU XUKE MINING CO.LTD» корпорацияси вакиллари билан учрашув ўтказмоқда. Дастлабки ўрганишлар натижасига кўра Ингичка қўрғончасида собиқ вольфрам конларидаги вольфрам рудасини қазиб олиш учун 50,0 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилиши режалаштирилмоқда.

Бугунги кунда шаҳарда хорижий корхона ташкил этилиб, лойиҳани амалга ошириш учун Давлат Геология қўмитасидан тегишли лицензия олиш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда.

Лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 1000 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM