ФАРОВОН ОИЛА - ЖАМИЯТ ОЙНАСИ

Маълумки, оиладаги соғлом ижтимоий – маънавий муҳит фаровон жамият ҳамда кучли ва барқарор давлат асосини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шаҳримиз миқёсида оилаларни мустаҳкамлаш, маънавий – аҳлоқий муҳитни яхшилаш, жамиятда энг яхши оилавий анъаналарни сақлаб қолиш ва тарғиб қилиш мақсадида “Оила” илмий - амалий тадқиқот маркази  шаҳар бўлими, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар ФҲДЁ бўлими, диний идора вакиллари, “Ёшлар иттифоқи” шаҳар Кенгаши, тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда “Ёш келин-куёвлар мактаби” ўқувлари ўтказилиб келинмоқда.

Ҳафтанинг ҳар чоршанба кунларида ташкил этилаётган ўқувлар дастури 19 соатга мўлжалланган бўлиб, унда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш келин-куёвларнинг ҳаётий тажрибаларини ошириш, ёш оилаларга психологик ёрдам, оилада эр ва хотиннинг вазифа ва мажбуриятлари,  оила иқтисодиёти ва бюджетини юритиш, репродуктив саломатлик бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш каби мавзулар киритилган.

Жорий йилнинг 14 август куни “Бўлғуси келин куёвлар мактаби”нинг навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Унга жалб этилган 44 нафар ёш келин-куёвларга буюк аждодларимиз каби гўзал хулқли ва одобли, кенг қамровли билимли, миллий қадриятларни чуқур ҳурмат қилиш каби умуминсоний  ҳислатларни сингдириш борасида ишлар олиб борилди.

Ўқув машғулотида Республика “Ёшлар иттифоқи” Кенгаши психологик маркази психологи Сарвинисо Камолова ўз маърузаси билан иштирок этди.

Ёш келин-куёвларга “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилояти бошқармасининг “Мустаҳкам оилага йўлланма” ён дафтарчалари ва сертификатлар топширилди.

 

М.НУРУЛЛАЕВА,

“Оила” илмий-амалий тадқиқот

маркази шаҳар бўлими раҳбари  

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM