«ҒАРИБ МАЧИТ» МФЙ ДА САЙЁР ҚАБУЛ

Шаҳар Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарлари иштирокида “Ғариб мачит” маҳалла фуқаролар йиғинининг фуқаролари билан сайёр қабул ўтказди.

        Қабулга 30 дан ортиқ фуқаролар қатнашдилар. Фуқаролардан тушган 17 та мурожаатдан 4 таси жойида бартараф этилди, 8 нафар фуқарога тушунтириш берилди, 5 нафар фуқаронинг мурожаати ижрога қаратилиб тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида маҳалла фуқароларига ушбу маҳалла “Обод маҳалла” дастурига киритилганлиги ва бугунги кунда дастур асосида бажарилаётган ишлар, жумладан, маҳалла ҳудудидаги ижтимоий обектлар қайта таъмирланаётганлиги, кўчалар, ариқлар, электр тармоқлари, ичимлик суви, кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш, тунги ёритгич чироқлари борасидаги ишлар юзасидан маълумот берилди.

Ш.ЮСУПОВА, 

шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси,

1-сектор масъул котиби.       

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM