СПОРТ ЎЙИНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Image_tadbir: 

Жисмоний тарбия ва спортнинг ҳаётимиздаги ўрни беқиёсдир. Инсон қанчалик соғлом, жисмонан бақувват бўлса барча қийинчиликларни, касалликларни енгиб ўтиш учун шунчалик кучли иммунитетга эга бўлади. Шу боисдан мамлакатимизда аҳолини маънан соғлом жисмонан етук бўлишлари учун кўплаб тадбирлар, танловлар, спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Шаҳримизда ҳам куни кеча таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар Кенгаши, шаҳар мактабгача таълим бўлими ҳамда шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида шаҳар мактабгача таълим муассасалари ходимлари иштирокида волейбол, шахмат, қисқа масофага югуриш, стол тенниси ва дартс спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Унда муваффақиятли иштирок этган 5, 6, 12, 16, 17 ва 18-мактабгача таълим муассасалари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Умид ҚИЛИЧОВ,

таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси шаҳар Кенгаши раиси

                                                                        

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM