ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ДОИРАСИДА

Бугун Каттақўрғон шаҳар Драма театрида Каттақўрғон гарнизони қумондонлиги ташаббуси билан пайшанба "Ҳуқуқбузарлик профилактикаси куни" доирасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда қуролли кучлар ишчи хизматчилари билан бир қатор тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПК-3898 сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сонли Қарорларига асосан ўтказилган ушбу тадбирда иштирокчилар ҳуқуқий саводхонликни ошириш, қонунбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, ҳарбий хизматчилар оилаларида соғлом турмуш тарзини тадбиқ қилиш ва турли оқимларга алданиб қолмаслик масалалари бўйича маърузалар тингладилар.

Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, “Оила” илмий-амалий тадқиқод маркази раҳбари М.Нуруллаева ҳамда шаҳар бош имом хатиби Х. Дўстмуродовлар иштирок этдилар.

 

Д.ЖАМОЛОВ,

ҳарбий қисм командири ўринбосари 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM