ТАКТИК МАШҒУЛОТЛАРДАН КЎЗЛАНГАН НАТИЖАГА ЭРИШИЛДИМИ?

Жорий йилнинг 17-19 июль кунлари шаҳримиз ҳудуди бўйлаб шаҳар хавфсизлигини таъминлаш бўйича Самарқанд вилояти ИИБ томонидан махсус тактик машғулотлари ўтказилди. Машғулот давомида олиб қочилган транспорт воситасини қидириш, ўта хавфли, қуролланган жиноятчиларни қидириш, аниқлаш ва уларнинг жиноий ҳаракатларини тўсиш, ўта хавфли жиноятчиларни қуролсизлантириш ва ушлаш учун зарур шарт-шароит яратиш, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича амалий машқлар бажарилди.

Машғулотга Самарқанд вилояти Ички ишлар идоралари, Миллий гвардия, Марказий ҳарбий округи бўлинмалари, Давлат хавфсизлик хизмати, Прокуратура, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги хизмати, Чегара қўшинлари, Божхона бошқармаси, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари ҳамда соғлиқни сақлаш хизмати жалб этилди.  

Албатта,  машғулот сўнгида ундан кўзланган мақсадга, яъни махсус-тезкор режалар бўйича шахсий таркибнинг билим савиясини ва жанговар шайлигини оширишга эришилиб, ҳар қандай фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирларга аниқликлар киритилди.

Шунингдек, тактик машғулотлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ш.МАХМУДОВ,

шаҳар ИИБ бошлиғи

ўринбосари, подполковник.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM