Бугун шаҳар “Халқ қабулхонаси”да шаҳар ҳокими Музаффар Хашимовнинг сайёр қабули ўтказилди. Унда иштирок этган 60 дан ортиқ фуқаронинг турли масалалар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди. Жумладан, мурожаатларнинг 25 таси уй-жой билан таъминлаш, 5 таси яшаб турган уй-жойини таъмирлаш, иш билан бандликни таъминлаш бўйича 6 та, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича 2 та, соғлиқни сақлашда 3 та, бозор масалалари бўйича 1 та ва бошқа турдаги масалаларни ўз ичига олади.
Қабул давомида мурожаатлар батафсил ўрганилди ва 32 таси жойида ҳал этилиб, қолганларини ҳам тегишли мутассадиларга ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.