СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ

Мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом маънан етук бўлишлари йўлида жуда кўплаб тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири шаҳримиз ёшлари ўртасида "Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги" ҳамда "Ёшлар куни" муносабати билан бўлиб ўтди.

“Биз Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида спортнинг Эркин кураш тури бўйича ўтказилган Каттақўрғон шаҳар очиқ чемпионатида 2003, 2005, 2006, 2008 йилларда туғилган ёшлар иштирок этдилар.

Чемпионатда И.Собиров, Ш.Худойбердиев, Р.Умаров, З.Хасанов, О.Суюнов, Ш.Бахтиёров, Д.Зиётов, Ж.Ширинов, А.Рахматов, Б.Абдумаликов, С.Турдибоев, А.Иномов, С.Шукуров ва бошқалар ўз вазн тоифалари бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM