“МАҚСАДИМИЗ-ИСЛОҲОТЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШ”

Бугун  шаҳримизда  Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар кенгашининг ташаббуси билан ташкил этилган ушбу мавзуга бағишланган  ўқув семинари куннинг иккинчи ярмида ҳам давом этди. Тадбир иштирокчилари шаҳримизда янги ташкил қилинган “Ёшлар кутубхонаси”га ташриф буюрдилар. Бу ерда улар шаҳримиздаги ижодкорлар Эркатош Шукурова, Фазилат Абдуллаева, Рухсора  Оллоёрова ҳамда  “Ёш депутатлар” клубининг фаол аъзолари билан учрашдилар ва фаол китобхонларга Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгашининг эсдалик совғаларини тақдим этдилар..

Шундан сўнг “Қўшҳовуз” МФЙдаги хонадонларга ташриф буюрилиб,  соғлиқни сақлаш ходимлари билан биргаликда тиббий кўрик ташкил қилинди. “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида шу маҳалладаги тадбиркор хотин-қизларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар ва уларга фаолиятларини кенгайтириш борасида имтиёзли кредитлар олиш бўйича тавсиялар берилди.

Шу куни тадбир доирасида “Ўрикзор” МФЙ да “Бошланғич партия” ташкил этилганлиги муносабати билан гувоҳнома берилди ҳамда партия аъзолигига қабул қилинган фуқароларга Ўзбекистон “Адолат” СДП шаҳар кенгашининг аъзолик гувоҳномалари тақдим этилди. Шунингдек, партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси асосида шаҳримиздаги “Кўҳнадам” МФЙда яшовчи боқувчиси йўқ,  кам таъминланган Матлуба Норқўлова 11-ИДУМ га ишга жойлаштирилди.

                                                                                                                     Ҳилола ЭРГАШЕВА    

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM