ИСЛОҲОТЛАРДА ФАОЛ БЎЛАЙЛИК

Мамлакатимизда  халқ фаровонлиги юрт тараққиёти йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳар бир фуқарони фаоликка чорлаши  шубҳасиз.  Албатта ўз ҳаётини ватан тақдири, юрт истиқболи ва жамият фаровонлиги билан боғлаган инсон борки бу жараёнларда  фаол қатнашишни ўзининг инсонийлик бурчи деб билади.  

Аҳолининг  бу борадаги фаоллигини оширишда  жамоат ташкилотларининг  ҳам  муносиб ўрни бор. Айнан шу мақсадда  бугун  шаҳримизда Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати  йигирманчи ялпи йиғилишидаги нутқларидан келиб чиқиб  вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Мақсадимиз-ислоҳотларда фаол иштирок этиш” мавзусида ўқув-амалий семинари ўтказилди. Ундан кўзланган мақсад мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда Хотин-қизлар қўмитаси ва сиёсий партияларнинг фаол иштирокини таъминлаш  ҳамда вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари  ва заҳирадаги депутатликка номзодларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда партия фаоллари олдидаги долзарб вазифаларни белгилаб олишга қаратилди.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов бу йил сайловлар йили эканлиги, албатта ушбу сиёсий жараёнларда шаҳримиз аҳолиси, қолаверса ўз самарали меҳнатлари билан шаҳримизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожида муносиб ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этишларини таъкидлади.

“Хотин-қизларимизнинг сиёсий фаоллигини юксалтириш-фуқаролик жамиятининг ривожига асос бўлади. Бугун орамизда ҳам ишда, ҳам оилада, жамиятнинг барча соҳаларида фаол аёлларимиз кўпчиликни ташкил қилади. Ана шу фаол аёллар ўзларининг орқасидан бошқаларни ҳам эргаштира олиши керак. Мен хотин-қизларимиз орасида ана шундай лидер аёлларнинг кўпайишини, улар ўз ишлари орқали жамиятимиздаги ҳаётда қийналган, кам таъминланган аёлларнинг ҳаётига нур олиб киришларини ва ислоҳотларда ўз сиёсий фаолликларини кўрсатишларини истардим”, -дейди  ўз сўзида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавхар Алимова.

Тадбир давомида семинар қатнашчилари Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши раиси М.Бабабекованинг “Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришда пиар технологиялардан фойдаланиш”,  “Адолат” СДП Сиёсий кенгаш раиси ўринбосари Ф.Ишанқўловнинг “Сайловларга пухта тайёргарлик юқори самарадорлик омили”, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи А.Маматовнинг “Қонун устуворлиги тараққиёт гарови” мавзуларидаги маърузалари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шу куни тадбирлар доирасида шаҳар ҳудудида жойлашган ҳибсхонадаги хотин-қизлар билан ҳамда Ёшлар кутубхонасида “Қизларжон клуби”нинг фаол аъзолари билан ҳам урашув бўлиб ўтди.

                                                                                              Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM