27-ИЮНЬ - МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Бугун мамлакатимизда ҳуқуқий демократик фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларда, янгиланиш жараёнларида Оммавий ахборот воситаларининг ҳам муносиб ўрни бор. Соҳа ходимлари ўзларининг тезкорлиги, очиқлик, холислик принципларига амал қилган ҳолда олиб бораётган самарали фаолиятлари билан халқимиз ҳаётига кириб бориб, уларга юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, ислоҳотлар ҳақидаги тезкор ва ҳаққоний хабарларни етказиб бермоқдалар.

Юртбошимиз бугун ўз касб байрамларини нишонлаётган  соҳа ходимларига йўллаган табрикларида жамиятимиздаги демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлашда матбуот аҳлининг фидокорона меҳнат қилаётганларини айтиб, кейинги пайтда  оммавий ахборот воситалари ходимларининг демократик жараёнлардаги ўрни ва нуфузини, маҳаллий газеталар, теле-радиоканалларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, энг асосийси, матбуотда фикрлар, қарашлар хилма-хиллигини таъминлаш борасида жиддий ишлар амалга оширилганлигини ҳамда газеталаримиз, теле-радиоканалларимизда ошкоралик, таҳлил ва холис танқид руҳи кучайгани, бевосита хорижий мамлакатлардан тайёрланаётган материаллар сони ортиб бораётганини алоҳида таъкидлаганлар.

Жамиятимизда ошкоралик, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда, ҳуқуқий демократик давлат асосларини мустаҳкамлашда билим ва истеъдодларини сафарбар этаётган барча Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрамлари билан самимий қутлаб, фаолиятларида омад ва улкан ютуқлар, оилаларига тинчлик-хотиржамлик тилайман.

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM